ДСҚ вакиллари ва Кушербоев учрашди: ўртадаги масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди

13:05 11 Май 2021 Жамият
887 0

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев учрашди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинди. Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди.

Масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?