Дональд Трамп уч йил ичида АҚШ йўқ бўлиб кетишини башорат қилди

00:29 17 Сентябр 2021 Дунё
875 0

Фото: Reuters

АҚШда 2022 йилда Вакиллар палатаси учун ва 2024 йилда Президентлик сайлови ўтказилганидан сўнг мамлакат ўз фаолиятини тўхтатади. 

Худди шу фикрларни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп "Newsmax" телеканалига телефон орқали берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Сизни ишонтириб айтаманки, уч йилдан кейин бизда давлат бўлмайди», дейди Трамп. 

Унинг айтишича, Жо Байден Президентлик лавозимига киришганидан бери АҚШнинг мавқейи тушгандан тушиб кетмоқда ва бундай ҳолат ҳеч қачон кузатилмаган.

Олдинроқ, АҚШлик журналистлар Боб Вудворд ва Роберт Коста Дональд Трамп Президентлик даврининг сўнгги кунлари ҳақида «Хавф» номли китобни нашрга тайёрлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

  • Китобда Оқ уйнинг собиқ раҳбари Хитойга ядровий зарба бериши мумкинлиги ҳақида ёзилган бўлиб, Трампни бу фикрдан унинг бош ҳарбий маслаҳатчиси, генерал Марк Милли қайтарган. 

Трампнинг ушбу китобга муносабат билдириб, ҳеч қачон Хитойга ҳужум қилиш нияти бўлмаганини айтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?