ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланди

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция кун тартибидан ЎФА президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш масалалари ўрин олган эди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович ўз хоҳишлари билан ЎФА президентлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берганлиги муносабати билан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси уставининг 41-моддасига асосан ЎФА ўз расмий веб-сайтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоларидан номзодларини илгари суриш сўралган эди.
Шу кунга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан номзод сифатида Азизов Абдусалом Абдумавлонович таклиф этилди ва конференцияда Азизов Абдусалом Абдумавлонович бир овоздан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг