ДХХ 6 миллиард сўмлик психотроп моддалар контрабандасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Хавфсизлик» Telegram-канали.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг Қувасой шаҳар Полмон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари қолдириб кетилгани аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилганда Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан ўтказилган жами 7 дона қутиларда умумий қиймати 6 миллиард 19 миллион 980 минг сўмлик 53 минг 522 дона «Регапен» ва 20 минг дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситалари эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг