Дипломатик ваколатхоналар ҳисобот беради, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатлари кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламентнинг назорат таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Қайд этилганидек, депутатларнинг қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари асосида Сенат томонидан маҳаллий Кенгашларнинг Конституция ва қонунларга, Президент ҳужжатларига зид келадиган қарорларини бекор қилиш механизмлари яратилади. Шунингдек, Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни бевосита ёки видеоконференсалоқа шаклида эшитиш амалиёти жорий этилади.
Лойиҳа билан ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилади. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномасини фақат тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигининг ошишига, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратининг амалга оширилишига ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг