Динозаврлар қирилиб кетгани каби, инсоният ҳам албатта йўқ бўлиб кетиши айтилди

22:18 13 Сентябр 2022 Дунё
741 0

Иллюстратив фото

Динозаврлар қирилиб кетгани каби, инсоният ҳам албатта йўқ бўлиб кетади. Ушбу фикрларни Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Игорь Митрофанов Москвада бўлиб ўтган илмий семинарда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бу яқин 100 миллион йил ичида содир бўлиши мумкин. Ерда динозаврлар қирилишига сабаб бўлган катаклизм юз бериши мумкин.

«Келажакда йирик астероидлар билан шундай тўқнашувлар бўладики, Ер сайёраси цивилизацияси омон қолмайди», дейди Митрофанов. Унинг қўшимча қилишича, бундай катаклизмлар сайёрада ҳар 100 миллион йилда содир бўлиши мумкин.

Аввалроқ палеонтологлар Европадаги энг катта динозавр скелетини топган эдилар. Бу кашфиётга Португалиянинг Помбал шаҳридаги қурилиш ишлари вақтида дуч келинган. Бу ерда бўйи 12 метр, узунлиги 25 метр тенг динозавр қолдиқлари топилган. Олимлар ушбу топилма тахминан 100-160 миллион йил олдин юра даври охирида яшаган брахиозаврлар оиласига тегишли экани маълум қилишган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер