Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди
Жорий йилнинг 25 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича «Мемориал Харлампиев» номли жаҳон кубоги баҳслари ўтказилган бўлиб, мазкур турнирда ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этиб, мусобақа якунига кўра, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишган эди. Ушбу халқаро турнирда -98 кг вазнда иккинчи ўринни эгаллаган Дилшод Чориевдан (спортча самбо) олинган допинг-синамада «мелдоний» тақиқланган моддаси аниқланганлиги сабабли текширув бошланган эди.
FIAS Халқаро самбо федерациясининг 2021 йил 23 июнь кунидаги маълумотига кўра, самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Чориевнинг допинг-синамасида аниқланган «мелдоний» тақиқланган моддаси юзасидан FIAS Ахлоқ бўйича комиссияси якуний қарорни қабул қилди.
Ушбу қарорга кўра, FIAS Халқаро самбо федерациясининг Антидопинг қоидаларига мувофиқ, Дилшод Чориев 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Спортчи 2021 йил 7 майдан бошлаб, 2025 йил 6 майга қадар барча спорт тадбирларида иштирок этмайдиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг