Диетолог помидор саратондан ҳимоя қилиши ҳақида маълумот берди

00:06 09 Ноябрь 2021 Дунё
683 0

Иллюстратив фото

Россия миллий диетолог ва нутрициологлар ассоциацияси аъзоси диетолог Наталья Круглова помидорнинг иммунитетни рағбатлантирувчи ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, помидор иммунитетни рағбатлантирувчи ва ўсмаларга қарши ликопен антиоксиданти манбаи ҳисобланади. У инсон организмини юрак-қон томир тизими касалликларига, шунингдек, саратонга олиб келиши мумкин бўлган моддалардан ҳимоя қилади.

«Помидорда С витамини ва  А провитамини* мавжуд бўлиб, у тери, сочлар ва тирноқлар ҳам кўриш кўриш қобилияти учун муҳимдир», дейди Круглова. 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, помидор пиширилгандан кейин ликопенни яхши сақлаб қолади, ва ҳатто, унинг пастасида ҳам янги сабзавотларга қараганда кўпроқ ушбу антиоксидант бўлади.

Помидор паст калорияли озиқ-овқат бўлгани учун уни ортиқча вазнли ва 2-тоифа диабетга чалинган одамларнинг рационига ҳам киритилиши мумкин. Бироқ, бу сабзавот овқат ҳазм қилиш тракти касалликлари, хусусан, ошқозон ярасининг кучайиши босқичида истеъмол қилинмаслиги керак. 

*Провитамин — витаминнинг кимёвий йўл билан олинган тури.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?