Депутат ташаббуси билан кўп йиллик муаммо ҳал бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлиб, халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказади. Табиийки, учрашувлар улар чоғида ечимини кутаётган турли муаммоларга дуч келади.
Фуқаролар томонидан келиб тушган кўплаб мурожаатларни қонун билан берилган ваколатлар доирасида ҳал этиш чоралари кўрилади. Ортиқча вақт талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, уларнинг ечими юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови юборилади.
Жарқўрғон туманидаги халқаро аҳамиятга эга М-41 йўли бўйидаги ҳолат ҳам шулардан биридир. “Меҳнат-Роҳат”, “Қорақурсоқ”, “Истиқлол”, “Нефтчилар” сингари маҳаллалар ҳудудидан ўтувчи ушбу автомобиль йўлида (1578 км) мактабгача таълим ташкилотлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, савдо ва овқатланиш шохобчалари бор. “М-41” автомобиль йўлининг айни шу қисми энг серқатнов ҳисобланиши баробарида атрофда аҳоли ҳам гавжум.
Жарқўрғон – Какайди автомобиль йўли бўйида ҳам қатор муассасалар, деҳқон бозори ва жомеъ масжиди жойлашган. Шу йўлнинг чети пиёдалар энг кўп ҳаракатланадиган жойлардан, албатта. Ўтган йиллар давомида бу ҳудудда анчагина йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши натижасида ўнлаб фуқаролар ҳалок бўлди.
Маҳаллий фаоллар жиддий ташвишга тушди. Аянчли ҳолатларнинг олдини олиш учун сайловчилар томонидан юқорида кўрсатилган автомобиль йўлларининг серқатнов қисмида пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш, кесиб ўтиш мумкин жойларга светофорлар ўрнатиш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг қатъий чораларни кўриш юзасидан амалий ёрдам сўралган мурожаат келиб тушганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Самадов ушбу масалани ўз назоратига олиб, мазкур мурожаат юзасидан Ички ишлар вазирига депутатлик сўрови юборди.
Тез орада тилга олинган ҳудудда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жарқўрғон тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи Бишкек – Душанбе – Термиз автомобиль йўлининг 1578 километридаги пиёдалар ўтиш жойи қатнов қисмидаги 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 – 1.14.3 йўл чизиқлари билан қайта тикланди.
Эътиборли томони, ушбу автомобиль йўлининг ёнида жойлашган 5-мактабгача таълим ташкилоти, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатиши инобатга олиниб, янги намунадаги 5.46 йўл белгиси ўрнатилди.
Энди ҳайдовчилар ушбу ҳудудда 30 км тезликда ҳаракатланади. Жарқўрғон – Какайдиавтомобиль йўлининг 9 километри 400 пекитидаги оилавий нодавлат МТТ ва 10 километри 100 пекитидаги Хўжа Самандар Термизий жомеъ масжиди ёнидан ўтувчи йўл қисмига ҳам пиёдалар чизиғи ва йўл белгиси ўрнатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг