Депутат ССВдан бир гуруҳ онкология ходимларининг Президентга мурожаати юзасидан хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўради

18:55 24 Февраль 2021 Жамият
681 0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб Президентга мурожаат йўллагани ва мазкур ҳолат Бош прокуратура назоратига олингани ҳақида хабар берган эдик.

2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги парламент эшитувида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов соғлиқни сақлаш вазиридан ушбу масала юзасидан ўтказиладиган хизмат текшируви натижаларини халқ вакилларига маълум қилишни сўраган.

Ж.Ширинов мазкур масалага, албатта, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ўз муносабатини билдиришини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?