Депутат кўмаги билан 40 нафар фуқаро ишли бўлди

Фото: «Халқ сўзи»
Фуқароларнинг мурожаатини кутиб ўтирмай, ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни қийнаётган ёхуд ташвишлантираётган муаммоларга ечим излашда фаоллик кўрсатаётган депутатларнинг сафи кенгайиб бораётгани эътирофга лойиқ, албатта. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова Андижон туманидаги «Наврўз» МФЙда бўлиб, аҳоли турмуш тарзи, қувонч ва ташвишлари билан танишди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, мазкур маҳаллада ишсизлик энг долзарб муаммога айланган. Кўплаб оилаларда боқувчининг муқим ва даромадли иш ўрнига эга эмаслиги моддий ва маиший қийинчиликларни келтириб чиқараётгани рост.
Шу билан бирга бу ерда айнан мебелсозлик билан шуғулланувчи ўнлаб тадбиркорлар яшайди. Депутат ана шу тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда маҳалладошларни ишга жалб қилиш энг мақбул ечим эканини таъкидлади.
— Биз, депутатлар бевосита халқ ичига кириб боришимиз, улар билан елкама-елка туриб ишлашимиз, яшашимиз керак, — дейди Мавлуда Адҳамжонова. — Шундагина уларнинг ишончини оқлай оламиз.
Дарвоқе, шу куни 40 нафар ишсиз доимий иш жойига эга бўлди. Демак, 40 оиланинг рўзғорига қут-барака кирадиган бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг