Декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олади

Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазирлиги департамент директори Михаил Анисимов маълум қилди, деб хабар берди Спутник.
Маълумки, жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев республиканинг иттифоқда иштирок этиш масаласи парламентда ҳар томонлама ўрганиб чиқиш кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.
Март ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси парламентнинг иккала палатасига мамлакатнинг ЕОИИдаги кузатувчиси сифатида иштирок этиши тўғрисидаги таклиф киритишга қарор қилди. Апрель ойи охирида парламентнинг қонун чиқарувчи палатаси, май ойида Сенат кўпчилик овоз билан Ўзбекистоннинг иттифоқдаги кузатувчи-давлат сифатида қатнашишини маъқуллаганди.
«Декабрь ойида Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи мақоми берилади», — деди Анисимов «Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва шерикчилик» онлайн-конференциясида.
Анисимовнинг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ва ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлик янги форматда импульс ва ривожланиш олади.
Маълумот учун, ЕОИИ 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиб келаётган интеграция бирлашмаси бўлиб, унга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг