Деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича 1 куб метри учун 40 сўм ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда

16:37 26 Ноябрь 2020 Жамият
254 0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини эълон қилди.

Унга кўра, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ставкалари 15 % га, ушбу ставкаларни саноат корхоналари учун белгиланган ягона солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш мақсадида, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун 30 фоизга индексация қилинмоқда. Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресусрларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун ишлатиладиган сув ҳажми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича эса 1 куб метри учун 40 сўм ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?