"Даволандим, аҳволим яхши. Аммо 2-3 марта тест топширсам ҳам натижа мусбат. Нима қилай?" — долзарб саволларга аниқ жавоблар

Кеча АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Савол: Менда коронавирус аниқланди. 10 кун шифокор тавсияси бўйича даволандим. Қайта тест топширсам, яна натижа мусбат чиқди. Шу ҳолат 2-3 марта такрорланди. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Касаллик варақам ёпилган, лекин тест мусбат чиққани учун ишхонага киргизишмаяпти. Нима қилай?
— ЖССТ маълумотларига кўра, вирус юқтирган ёки ташувчи инсонларнинг вирусдан халос бўлиш муддати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Лекин айрим ҳолатларда 3 ойгача юқумли бўлиши мумкинлиги келтирилган маълумотлар бор. Сизнинг вазиятингизда шифокор назоратида даволанишингиз зарур, даволаниш жараёнида касаллик варақаси берилади.
Савол: Докадан тикилган ниқоб неча қават бўлиши керак?
Жавоб: Докадан тикилган ниқоб 6-8 қаватгача бўлиши керак ва уни ҳар 3 соатда алмаштириш, ишлатилганидан кейин ювиб-дазмоллаб қайта фойдаланиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг