Давлатобод туманида очилган янги корхонада 60 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди
Фото: “Халқ сўзи”
Наманган вилояти иқтисодиётида енгил саноат, хусусан, текстиль корхоналари улуши муттасил ортиб бормоқда. Албатта, бу ишлаб чиқаришнинг айни йўналишида тўпланган бой тажриба, етарли хомашё базаси, тадбиркорлик субъектлари бизнес лойиҳаларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ва замонавий инфратузилма билан таъминланаётгани натижасидир.
Давлатобод туманидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасида яқинда иш бошлаган “Fozilbek textile group -2016” масъулияти чекланган жамияти сўзимизга яққол мисол бўла олади. Таъсисчининг 50 минг АҚШ доллари қийматидаги сармояси ҳисобига амалга оширилган лойиҳага кўра, бу ерда йилига 240 минг донадан зиёд кийим-кечак тайёрланади.
— Хорижий технологик ускуналар ёрдамида тикилаётган эркаклар кийим-кечаклари ҳамда нимчалар халқаро бозор талабларига тўла жавоб беради, — дейди МЧЖ раҳбари Фахриддин Миралиев. — Шундан келиб чиқиб, маҳсулотларимизни тўлалигича экспортга чиқаришни режалаштирганмиз. Россиялик ҳамкорлар билан тузилган шартномага мувофиқ, бугун-эрта дастлабки кийим-кечаклар туркумини ташқи бозорга чиқариш кўзда тутилган.
Корхонада йилига қарийб 2 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Истиқболли лойиҳа доирасида 60 нафар маҳаллий йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг