Давлатимиз раҳбари Бош қомусимизда оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш ҳақида

13:13 20 Июнь 2022 Сиёсат
286 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мавзуни давом эттириб:

“Ҳар қандай инсон учун муҳим ва муқаддас қадрият – бу унинг оиласидир. Соғлом ва мустаҳкам оила – давлат таянчи ва жамиятнинг асосий бўғинидир.

Каттага ҳурмат, кичикка иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, она Ватанга муҳаббат ва садоқат каби олижаноб фазилатлар аввало оилада қарор топади.

Бугунги глобаллашув замонида оила институтини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш зарурати тобора кучаймоқда. 

Бош қомусимизда оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш мақсадида “оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши”, жамиятнинг табиий ва таянч бўғини, жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман.

Шунинг учун давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар яратиб бериши лозим. 

Шунда оиланинг иқтисодий ва маънавий асослари янада мустаҳкам бўлади” дея таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер