Давлат тили ҳақидаги қонун талабларини бузиш билан боғлиқ 15 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

16:06 22 Октябр 2020 Сиёсат
390 0

Прокуратура органлари томонидан «Давлат тили ҳақида»ги Қонун ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси ўрганилганда, соҳада амалга оширилган ишлар билан бирга, давлат тилини тўлақонли жорий этишда тизимли камчилик ва муаммолар мавжудлигини аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметов атрофлича маълумот берди.

“Давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа идоралар фаолиятида давлат тили ҳақидаги қонун талабларини бузиш билан боғлиқ 15 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланди.

Қонун бузилишлар асосан иш ҳужжатларини давлат тилида юритмаслик (6 840 та), имло қоидаларини бузиш (4 841), ички ҳужжатларни тил қоидаларига риоя қилмасдан қабул қилиш (1 449), ташқи ахборот матнлари (945) ҳамда муҳр ва тамғалардан давлат тилида фойдаланмаслик (150), географик объектларни номлаш тартибларини бузиш (155) каби кўринишларда содир этилган.

Ўзбек тилига расман давлат тили мақоми берилганига 30 йилдан зиёд вақт ўтган бўлсада, ҳанузгача иш ҳужжатларини рус тилида юритиш ҳолатларига чек қўйилмаган.

Бундай ҳолатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маданият вазирлигининг Маданий мерос департаменти, Экология давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бошқа кўплаб маҳаллий даражадаги идоралар фаолиятида ҳам аниқланди”, дейди Турсунметов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?