Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан имтиёзли тоифадаги беморларнинг даволаниши учун 600 млрд сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилди

Фото: Иллюстратив фото
Марям Қулматова йўлланма асосида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига қўлтиқ таёқда келган эди. Унга юқори-технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бунга талаб этилган маблағ эса давлат бюджети ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилди. Ҳозирда Марям опанинг аҳволи яхши.
Имтиёзли тоифадаги беморларнинг даволаниши учун 600 млрд сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилди. Биринчидан, шаффоф тизим йўлга қўйилди, иккинчидан беморлар хоҳишига кўра, давлат ёки хусусий тиббиёт муассасаларда даволаниш имконияти яратилди. – деди ДТСЖ бошқарма бошлиғи Бахтиёр Одилов.
Туман тиббиёт бирлашмаларида тиббий комиссиялар ташкил этилган. Оилавий шифокор имтиёзли тоифадаги беморларнинг дастлабки ҳужжатларини электрон тизимга юклайди. Туман босқичидан ўтгандан кейин, ҳужжатлар вилоят босқичида кўриб чиқилади. Сўнгра комиссия беморни вилоятнинг ўзида ёки республика тиббиёт марказида даволаниш учун йўналтиради – деди ДТСЖ бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алмарданов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг