Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати коррупцияга қарши курашиш бўйича “ISO37001:2016» халқаро сертификатини қўлга киритди

13:30 25 Август 2021 Жамият
648 0

Кейинги йилларда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, солиқ органларини хизмат кўрсатиш йўналишига трансформация қилиш, соҳага рақамли технологияларни кенг жалб этиш натижасида инсон омилини чеклаб, коррупция ҳолатларига барҳам бериш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Соҳада коррупцияга қарши курашиш механизми ва фаолият шаффофлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги “CERT International” ихтисослашган халқаро ташкилоти аудиторлари хулосасида ҳам қайд этилди.

“CERT International” ихтисослашган халқаро ташкилоти томонидан Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати фаолиятининг ISO37001:2016 халқаро стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича аудит ўтказилди. Унда халқаро стандартлар бўйича аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилди.

Қўмита марказий аппарати 14 та тузилмасининг “ISO37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича ички идоравий ҳужжатлари таҳлил қилиниб, раҳбар ва масъул ходимлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Шунга асосан, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари томонидан қисқа муддат ичида коррупцияга қарши курашиш механизмлари халқаро стандартларга тўла мослаштирилди.

Аудиторлар Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратида “ISO37001:2016 коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими», хусусан, коррупцияга қарши курашиш механизми яхши йўлга қўйилганлиги, раҳбар ва масъул ходимлар ўз хизмат вазифасига жиддий ёндашишини қайд этди. Аудит якуний натижалари бўйича ўтказилган йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратига ISO37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификат берилишини маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 август куни “CERT International” ихтисослашган халқаро ташкилоти томонидан Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратига ISO37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификат топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?