Давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги кўзда тутилмоқда

15:55 21 Декабрь 2021 Жамият
1297 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.
Хусусан, давлат қарзини бошқаришда парламент ролини ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига давлат қарзининг чекланган ҳажмини белгилаш, давлат қарзини бошқариш стратегияси ижросини кўриб чиқиш ҳамда жалб қилинган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ваколатлари берилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан давлат қарзини бошқариш тизимининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, шу жумладан давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3 йил муддатга давлат қарзини бошқариш стратегияси тасдиқланиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?