Давлат органларида "Ёш мутахассисларни танлаш дастури" ишга тушади

Иллюстратив фото
Шу мақсадда вазирлик ва идоралар вакиллари учун онлайн семинар ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн семинарда 200 нафардан ортиқ давлат хизматчилари иштирок этди.
Семинарда давлат хизмати ва олий таълим ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, энг салоҳиятли битирувчиларнинг давлат органларида стажировкасини ташкил этиш, истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш орқали ёшларни давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Давлатимиз раҳбари раислигида 4 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат органларида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшларни давлат хизматига танлов асосида қабул қилишга қаратилган “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”ни эълон қилиш вазифаси белгиланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг