Давлат музейларига соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади

07:14 30 Июнь 2022 Жамият
354 0

Фото: Иллюстратив фото

Президентнинг 27 июнь куни «Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан:

— давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;

— заруратга кўра, давлат музейлари тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;

— пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади;

— давлат музейларига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

Давлат ташкилотлари ва муассасалари ўзлари ишлаб чиқараётган янги турдаги муҳим маҳсулотлардан намуналарни давлат музейларига бепул беради.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этилади.

«Мозийга саёҳат» дастури доирасида, жумладан:

— «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат музейларига бепул киритилади;

— «Дафтар»ларга киритилган фуқароларнинг темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларида туриш харажатлари тўлиқ ҳажмда тегишлича «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер