Давлат хизматлари марказида аҳоли учун янги ва қулай шароитлар яратилди
Фарғона вилояти ҳозир ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда яшил ҳудуд мақомини ўзида сақлаб турибди. Вилоятда фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш мақсадида айни кунларда марказлар замонавий ва қулай кўринишга келтирилмоқда.
Данғара тумани Қамчиқ давони орқали Фарғонага кираверишда биринчи «мезбон» туман ҳисобланади. Ҳудудда аҳоли асосан тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланади.
Агар англаган бўлсангиз, бундай ишбилармон аҳолига,табиийки, давлат хизматларини кўрсатишда юқори сифат даражасига эришиш зарур.
Тумандаги Давлат хизматлари марказининг аввалги ҳолати кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас эди. Шунинг учун ҳам карантин даврида мижозларнинг сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида марказ тез фурсатларда қулай ва шинам кўринишга келтирилди. Қайта реконструкция қилиниб,қўшимча қулай ва шинам хизмат кўрсатиш зали янгидан бунёд этилди, деб хабар берди ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати. Эндиликда марказда марказда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 600 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Айни кунларда замонавий тарзда жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси, инфоленд мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.

Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Бинода Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, тиббиёт хонаси, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шароитлари яратиб берилди.
— Данғара туманидаги Давлат хизматлари маркази биноcининг қайта реконструкция қилиниши барча учун қулай имкониятлар эшигини очди, — дейди туман ДХМ директори Серобжон Асқаров. — Марказга кираверишда ходимларимиз хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга йўналтиради. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси... ҳаммаси муҳайё қилинган. Мониторларда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.Эътиборли жиҳати шундаки, илгарилари марказимизда бундай шароитлар мавжуд эмас эди. Айниқса, қишнинг аёзли,ёзнинг жазирама кунларида мижозлар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келар эдик. Ҳозирда 7х30 метрли хизмат кўрсатиш залида ҳар қандай фаслда хона ҳарорати мўътадил сақлаб турилади. Бу эса жуда муҳим. Чунки мижозлар хар хил — ёш болали, кекса ва ногиронлиги бор фуқаролар бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида: Айни вақтда Данғара туманида 174 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туман иқтисодиёти тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электротехника соҳаларига ихтисослашган.Данғаранинг ўзида айни кунларда 5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Шу боисдан давлат хизматлари олишга бўлган талаб туманда бирмунча юқори. Туман Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жами 17 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Қисқа муддатларда, яъни жорий йилнинг 5 ойи давомида 416 та бутунлай янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 191 та ишбилармонларнинг фаолияти қайта йўлга қўйилди. Яқин кунларда ушбу қайта реконструкция ишлари натижасида бутунлай замонавий кўриниш касб этган бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортиб, бу кўрсатгичлар сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган.
Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг