Давлат хизматига қабул қилинган тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Фото: Архив сурат
Тадбиркор давлат фуқаролик хизматига қабул қилинганидан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаб берувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:
— давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг бизнеси мавжудлиги ҳақида ваколатли органларни хабардор қилади ва тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг шаклларидан бирини танлайди;
— давлат фуқаролик хизматчисига ўзининг меҳнат фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича мажбурият юклатилади;
— тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш ҳолати Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади;
— ўзининг бизнеси мавжудлиги фактини яширганлик ҳолатлари аниқланганда, давлат фуқаролик хизматчисига 10 кун муддат берилади ва хизматчи ушбу муддат ичида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатади ёки давлат хизматидаги фаолиятини якунлайди.
Давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туришнинг қуйидаги шаклларидан бирини танлайди:
— агар давлат фуқаролик хизматчиси хусусий корхона мулкдори бўлса, корхонадаги раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш, яъни корхонани вақтинча бошқарувга бериш бўйича қарор чиқариш;
— мол-мулкни ишончли бошқарувга топшириш;
Фуқаролик қонунчилигига асосан ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, кўчмас мулкка мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.
— тадбиркорлик фаолияти субъектининг муассислари (иштирокчилари) таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш.
— бошқарувга бериш амалиёти кўпчилик хорижий давлатларда (Қозоғистон, Грузия, Россия Федерацияси, Канада, Жанубий Корея) йўлга қўйилган.
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзи ишлайдиган давлат органининг назорат остидаги ташкилот улушларига эгалик қилаётган бўлса, мол-мулкни ишончли (вақтинча) бошқарувга берилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда хизматчи уларни реализация қилиши ёки давлат хизматидан кетиши керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг