Давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ меъёрлари қандай?

Фото: Халқ сўзи
Жиззах вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти, ушбу ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш зарурияти ҳамда аҳамиятига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
— Тадбирда тегишли ташкилот ва муассасалар ходимларига давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий маданияти, хизмат давомида ҳамда хизматдан ташқари вақтда одоб-ахлоқ меъёрлари, ташқи кўриниши ва кийиниш услубининг намунавий қоидалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах филиали раҳбари Эркин Холбўтаев. — Мулоқот давомида иштирокчилар билан давлат хизматчилари фаолиятида бугунги кунда тез-тез кузатилаётган муаммо ва камчиликлар тўғрисида очиқ-ойдин фикр алмашилди. Ўз навбатида таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб зарур чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Ўқув-семинарда давлат фуқаролик хизматчиларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва олдини олишда самарали мулоқот маданиятини ошириш, стрессли ва низоли вазиятларда босиқлик кўникмасини кучайтириш, шахслараро муносабатлар, зиддиятли вазиятларга йўл қўймаслик борасида тушунчалар берилди.
Худди шундай тадбир Арнасой туман ҳокимлигида ҳам ўтказилди.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг