Давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинди
Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида ўтказиб келинаётган ўрганишлар жараёнида Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 1,28 млрд сўмлик, Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 850,0 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Маълумот ўрнида: Паркент туман йўллардан фойдаланиш УК буюртмачилигидаги давлат хариди 2023 йил 11 сентябрь куни “Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 4 К 719 йўлнинг Янгибозор қ.-Қирғизовул қ.-Аччиқсой қ.-Паркент ш.” 6-21 км қисмини жорий таъмирлаш, Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш Ук унитар буюртмачилигидаги давлат хариди эса 2023 йил 23 август куни кўприкларни таъмирлаш хизмати кўрсатиш юзасидан ўтказилган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, мазкур давлат харидлари рақобат ва холислик принципи, манфаатлар тўқнашуви, харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари ва давлат харидлари жараёнидаги чекловларга зид тарзда амалга оширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талабларига амал қилинмаган.
Ўрганиш мобайнида, хусусан, харидларда иштирок этган талабгорларнинг ҳужжатлари харид комиссияси аъзолари фойдаланган қурилмалар (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланганлиги ҳамда аффилланган шахслар харид жараёнидан четлаштирилмасдан ғолиб деб топилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар бўйича (баённома тасдиқланган куннинг ўзида) харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга тақдимномалар киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан ҳар икки корхона томонидан харид комиссиясининг баённомалари бекор қилиниши таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг