Давлат харидларини амалга оширилиши соҳасида 373 та танлаш (тендер) савдоларида Қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган

16:03 27 Октябр 2022 Жамият
386 0

Фото: Архив сурат

Давлат харидларини амалга оширилиши соҳасида жами бошланғич қиймати 631,2 млрд. сўмлик 936 та танлаш (тендер) савдолари ўрганилиб, шундан шартнома қиймати 67,5млрд. сўмлик 373 та танлаш (тендер) савдоларида Қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳудуддаги 13 та туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 50 153 та ҳужжатлари (қарорлари, фармойишлари) ўрганилган ва 8 та туман ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 79 та ҳужжатларида Қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўрганишлар давомида 26 та ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилган ва иш қўзғатилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича жами 757 та мурожаат келиб тушган. Бугунги кунда махсус комиссия томонидан 561 589 000 минг сўм миқдорида ортиқча олинган маблағлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича қарорлар қабул қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?