Давлат иш ўрни яратмайди — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Тошкент беш ташаббус ҳаракатида иштирок этган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов давлат корхоналаридаги ойлик маош ва иш ўринлари масаласида берилган саволга жавоб қайтарди.
«Ойликлар кам деганингизга. Биринчидан катта корхонанинг харажатлари ҳам катта бўлади. Шунинг учун ҳам кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти. Давлат аксинча, иш ўрнини яратиш учун имконият шароит яратиб бериши керак. Шунинг учун бизда тадбиркорликни ривожлантиришга асосий урғу берилмоқда. Уларни молиялаштириш, уларга шароитлар яратиб бериш, керак бўлса ер ва бошқа имкониятлар яратиб берилмоқда.
Корхона қанчалик кичкина бўлса, унинг харажатлари, таннарх ҳам шунча паст бўлади ва бу орқали иш ўринлари, ойликлар ҳам нисбатан яхши бўлади», деди вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг