Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ўрганилмоқда

17:43 12 Сентябр 2022 Сиёсат
585 0

Фото: Архив сурат

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, шунингдек улар меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун шарт-шароитлар яратилганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш якуни бўйича жами 994 та қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ўрганиш маълумотномаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Соғлиқни сақлаш вазирига юборилди.

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф қилиш ҳамда айбдорларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари номига 14 та тақдимнома киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари киритилган тақдимномаларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:

— 27 нафар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди;

— 5 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди;

— 19 та ҳолатда меҳнат таътилларини бериш билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилди;

— 301 нафар бошқарув ходимларнинг яқин қариндошлари, иш стажлари ва мутахассисликлари бўйича маълумотлари тўлиқ «ЯММТ» ИДАКга киритилди;

— 29 та вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилиниб, шундан 6 таси бўйича танлов жараёнлари тўлиқ якунига етказилди.

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 15 нафар айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шундан 1 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 14 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўрганиш ишлари бошқа вазирлик ва идораларда ҳам давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?