Давлат бюджетининг 2021 йил I ярим йилликдаги харажатлари қанчани ташкил этди?

13:21 29 Сентябр 2021 Сиёсат
223 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Таъкидлангандек, 2021 йил январь-июнь ойларида республикамиз иқтисодиётининг ЯИМ ҳажми 6,2 фоизга ўсиб, дунёда кечаётган пандемияга қарамай 318,5 трлн сўмни ташкил этди.

Иқтисодий ўсиш саноатда 8,5 фоиз, қурилишда 0,1 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 1,8 фоиз ҳамда хизматларда 8,0 фоизга ўсган. Инфляция даражаси йил бошидан 4,4 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 10,9 фоизни ташкил этган.

Давлат бюджети даромадлари 2021 йил 1-ярим йиллигида 74,9 трлн сўмни ташкил этиб, прогнозга нисбатан 107,8 фоизга ёки 5,4 трлн сўмга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 трлн сўмга ошган.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий йил январь-июнь ойларида солиқ тўловчиларга республика бюджетидан 7,6 трлн сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 баробардан кўп маблағ қайтариб берилган.

Давлат бюджетининг 2021 йил 1-ярим йиллиги харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 79 трлн 331,9 млрд сўмни аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 96,9 фоиз ёки ЯИМ га нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган.

Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетлар даромадлар қисми прогнозга нисбатан 118,9 фоиз, харажатлар қисми режага нисбатан 97,3 фоизга ижро этилган.

Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида маҳаллий бюджетлар даромад кўрсаткичи 2 трлн 639 млрд сўм ортиғи билан ижро этилган.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари йиллик прогнозга нисбатан 44 фоизга (18 трлн. 353,1 млрд. сўмга) бажарилиши ҳам ўз навбатида, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва камбағалликни қисқартириш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини ўз вақтида амалга ошириш имконини берган.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?