Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар ижроси кўриб чиқилди

14:48 25 Май 2021 Иқтисодиёт
259 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ҳамда жорий биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди.

Мажлисда таъкидланганидек, 2020 йил якунлари бўйича юртимиз иқтисодиёти 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизга ўсган бўлиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 580,2 трлн. сўмни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 0,76 фоизи қишлоқ хўжалигига (соҳадаги ялпи қўшилган қийматининг ўсиши 3,0 фоиз), 0,55 фоизи қурилишга (9,2 фоиз), 0,18 фоизи саноатга (0,7 фоиз) ҳамда 0,04 фоизи хизматлар (0,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. 

Шу билан бирга, ҳисобот даврида ялпи қўшилган қиймат таркибида хизматлар 36,3 фоизни (2019 йилда 36,1 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 28,2 фоизни (28,0 фоиз), саноат 28,5 фоизга (29,3 фоиз), қурилиш 7,0 фоизни (6,6 фоиз) ташкил этди.

Ҳисоботда таъкидлангандек, 2021 йилда ҳам COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий инқироз натижасида ташқи иқтисодий ҳолат бўйича хатарлар ноаниқлиги юқорилигича сақланиб қолмоқда. 

2021 йилнинг январь-март ойларида республикамиз иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 фоизга ўсган бўлиб (2020 йилнинг 1-чорагида 4,6 фоиз), ялпи ички маҳсулот ҳажми 128,6 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноат 3,8 фоизга, қурилиш 0,5 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 3,1 фоизга ҳамда хизматлар 2,8 фоизга ўсиши билан таъминланган. 

Инфляция даражаси йиллик нисбатда 10,9 фоизни, ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан эса 2,7 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик инфляция кўрсаткичини 5,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,1 фоизга, хизматлар эса 1,9 фоизга оширди.

Ялпи мажлис давом этмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?