Давлат бошқаруви органлари ва яна 6 та муҳим соҳада 260 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинган

16:32 18 Ноябрь 2020 Жамият
268 0

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов маълум қилди:

— Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент органлари томонидан жорий йилнинг 10 ойида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида давлат бошқаруви органлари, таълим, соғлиқни сақлаш, банк, молия, ёқилғи энергетикаси, қурилиш соҳаларида жами 436 ҳолатда 260 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож этилгани фош қилинди.

Хусусан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда сохтакорликка йўл қўйиш билан боғлиқ 89та жиноятга чек қўйилган. Бу жиноятларнинг энг кўпи — давлат бошқаруви органлари ҳиссасига тўғри келади.

Давлат харидларини сунъий равишда қиммат нархда сотиб олиш билан боғлиқ 27та жиноят аниқланган. Таълим, соғлиқни сақлаш, ёқилғи энергетика, маданият тизими ва бошқа йўналишларда ана шундай жиноятлар кўпроқ қайд этилди.

Шу билан бирга, қурилиш соҳасидаги 187та жиноят туфайли давлат бюджетига 60 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилишда бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 27та жиноят фош этилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?