Давлат бошқаруви органлари космик суратлар билан таъминланади

“Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–429-сон, 23.11.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилади.
2023 йил 1 февралгача давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилинади.
Қарорга кўра шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг