Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар йили давлат иштирокидаги корxоналар фаолияти натижалари бўйича йиғма ҳисобот топширади

11:40 15 Март 2022 Жамият
794 0

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Мажлисда қайд этилганидек, соҳани тартибга солиш бўйича жорий амалиётда давлат мулкини бошқариш ва сақлаш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш талаби белгиланмаган.

Давлат корхоналари учун корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига асосан жамият (омма, барча фуқаролар) давлат активларининг охирги мулкдори ҳисобланиши, шу боис, давлат мулкини бошқарувчи орган давлат мулкларини бошқариш соҳасида маълумотлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан тавсия этилган.

Қонун лойиҳасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар йили 1 августга қадар давлат иштирокидаги корxоналарнинг ўтган йил фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши ва ўз веб-сайтида эълон қилиши лозимлиги кўрсатилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер