"DataSite Namangan" компанияси 1,2 миллион доллар фойда келтирди

09:55 08 Октябр 2021 Иқтисодиёт
403 0

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида "DataSite Namangan" компанияси 1,2 миллион доллар қийматдаги дастурий таъминотни экспорт қилди. Наманган вилояти ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳозирги кунда ушбу ташкилотда 80 дан зиёд ёш дастурчилар ишлашмоқда. 

Уларга шароит яратиш учун вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Давлат хизматлари маркази ва Мономарказ биноларида жой ажратиб берилди ва бу кўмак ўз натижасини бермоқда. 

— Кейинги йилда ходимларимиз сонини икки баробарга ошириб, 150 нафарга етказиш режамиз бор. Бу билан иш ҳажмини тўрт баробарга кўтарамиз. Бунга имкониятларимиз етарли. Халқаро тендерларда фаол иштирок этмоқдамиз. Сўнгги икки танловда ҳиндистонлик ҳамкасбларимиздан яхшироқ таклифларимиз билан Буюк Британия ва Америка компаниялари буюртмаларини ютиб олдик, — дейди компания менежери Муҳиддин Хасанов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?