Дастлабки тергов: Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари А.Холмахматов қонун лойиҳаси бўйича қилган маърузасида айрим моддаларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра, лойиҳада жиноят ишининг терговга тегишлилиги институтини янада такомиллаштириш мақсадида Жиноят-процессуал кодексига муҳим ўзгартишлар кўзда тутилмоқда.
Содда қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг жиноятларни дастлабки тергови борасидаги дахлдорлиги, иш юритиш ваколатлари тоифалаштириш таклиф этиляпти. Бу дегани, фуқароларнинг ҳаёти, жамият ва давлатнинг манфаатларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳамда бошқа коррупцион ва мансабдорлик жиноятлар – прокуратура органлари томонидан, фуқароларнинг соғлиғи, мол-мулки, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноятлар – ички ишлар органлари томонидан, мамлакат конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа манфаатларига қарши қаратилган жиноятлар давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан дастлабки терговга олиниши назарда тутилмоқда.
Муҳокамаларда Жиноят кодексида назарда тутилган айрим коррупцион ва мансабдорлик жиноятлари бўйича дастлабки терговни прокуратура органлари ваколатига ўтказиш таклифига алоҳида эътибор қаратилди. Сабаби, қонун ташаббускори таъкидланганидек, прокуратура органларининг тергов тармоқларида бу турдаги ишларни тергов қилиш бўйича кўп йиллик тажриба мавжуд, терговчиларда мансабдорлик жиноятларини фош этиш бўйича самарали билим ва кўникма шаклланган.
Депутатларнинг фикрича, Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартишлар қонунчиликдаги айрим «бўшлиқ»ларни тўлдириш, амалиётда айрим турдаги жиноят ишлари тергов қилинишида тергов органлари ўртасида келиб чиқаётган сансалорликларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, лойиҳа асосида Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддаси бешинчи қисмига Жиноят кодексининг 1251, 2161, 2162-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича дастлабки терговни ички ишлар органларига ўтказиш бўйича ўзгартиш киритишда жиноятларни фош этишда ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятининг салоҳияти, уларнинг бу борадаги куч ва имкониятлари юқори эканлиги инобатга олингани қайд этилди.
Савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг