Даштободда ДХМнинг янги филиали иш бошлади
Даштобод шаҳри ҳудуд жиҳатидан Зомин туманида жойлашган бўлиб, айни вақтда шаҳарда 25 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Энди шаҳар фуқаролари олтинга тенг вақти ва маблағини сарфлаб туман марказига боришга ҳожат қолмади, чунки шаҳарда янги Давлат хизматлари маркази Зомин бўлимининг Даштобод филиали ўз иш фаолиятини бошлади.
— Кейинги вақтларда шаҳар аҳолисидан битта ҳужжат керак бўлса ҳам 40-50 километр йўл босиб туман марказига бориш, айрим ҳолатларда икки, уч маротаба боришга ҳам тўғри келаётганлиги тўғрисида мурожаатлар бошқармамизга кўплаб кела бошлаганди, — дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров. — Аҳоли мурожаатларини қаноатлантириш, уларга янада қулайликлар яратиш, 140 турдан ортиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун Даштобод шаҳридаги «Маданият маркази» биносида янги барча қулайликларга эга филиал ўз иш фаолиятини бошлади.
Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бугунги кунгача Жиззах вилоятдаги Фориш туманининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош «Дарвоза» ва «Омонкелди», Ғаллаорол туманининг «Қўйтош» қишлоқ фуқаролар йиғинларида ДХАнинг филиаллари фаолият кўрсатаётган эди. Жорий йилда Бахмал тумани маркази Ўсмат шаҳарчасидан 70 километр узоқликдаги «Бахмал» ҚФЙда, Арнасой туманининг «Чўлқувар», Фориш туманининг «Яссикечув», Ғаллаорол туманининг «Лалмикор»қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳам янги филиаллар ўз иш фаолиятини бошлаган эди. Энди уларнинг сони 9 тага етди ва аҳолига 1500 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг