Дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчаси, 4А-уй қаршисида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Т. «Спарк» русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Қ.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг