Дарахт кўчати парвариши бўйича кўрсатма талабларини тўлиқ бажармаган 109 нафар мансабдор шахсга 311 млн. сўм миқдорда жарима қўлланилди

14:45 27 Июнь 2022 Жамият
398 0

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2021 йил куз ва жорий йил баҳор мавсумида жами 213 млн. дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши ташкил этилди (маълумот учун 2021 йил кузда 86 млн. дона, жорий йил баҳор мавсумида 127 млн.дона).

Шунингдек, республикадаги йирик, ўрта ва кичик маҳаллаларда жами 70 млн. 800 минг дона ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари ёқаларига 72 млн. 500 минг дона терак кўчат ва қаламчалари экилди.

Суғориш тизимини яхшилаш бўйича 238 та қудуқлар қазилди.

Ҳудудларда экилган дарахт ва буталарни суғориш, парвариш ва муҳофаза қилиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга бириктирилди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда мавжуд 740 та сув ташиш автотранспортлари кўчатларни суғориш ишларига жалб этилди.

Барча масъул ташкилотларга дарахт кўчатларини парваришлаш бўйича 10 577 та мажбурий кўрсатмалар берилиб, кўрсатма талабларини лозим даражада бажармаган 109 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 311 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Аҳоли яшаш ва бошқа ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, аҳоли пунктларида “яшил боғлар”, дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, қайта тиклаш ва парвариш қилиш ишларини самарали амалга ошириш ҳамда суғориш тизими билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Бунда:

Биринчидан, Суғориш тизимини ташкил этиш, мавжуд суғориш тизимларини таъмирлаш ва сув ташиш автотранспортларини кўчатларни суғориш ишларига доимий равишда жалб этиш.

Иккинчидан, Экилган кўчатларни парвариш қилиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 9 349 та маҳаллалардаги шаклланган “Дафтар”ларга киритилган ва бошқа ишсиз фуқароларни жалб қилиб, масъул шахсларни бириктириш ҳамда уларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўлаб боришни ташкиллаштириш.

Учинчидан, Дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача миқдордаги маблағлари ажратилишини таъминлаш.

Тўртинчидан, Экилган дарахт кўчатларини пайҳон қилинишини олдини олиш ва чорва молларидан асраш.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер