Дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаяпти — Президент

10:26 29 Март 2024 Сиёсат
309 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Автомобиль ва темир йўл бўйлари, дарё ва канал ёқаларида, маҳаллада, кўчада, кўп қаватли массивларда дарахт ва гул экиш, озодаликни таъминлаш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Қурилиш ташкилотлари, цемент, ғишт, оҳак, нефть-газ ва кимё, бўёқ, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, иссиқлик корхоналари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз фаолияти билан атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсирига яраша дарахт экиш бўйича ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Умуман, дарахт экишни оммалаштириш, умуммиллий ҳаракатга айлантиришда тарғибот ва тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?