Данғарада Италиядан келтирилган қуёнлар парваришланяпти

21:27 31 Март 2021 Иқтисодиёт
459 0

Айни пайтда Данғара туманида фаолият кўрсатаётган пахта-ғаллачилик йўналишидаги 191 та фермер хўжаликларининг 134 таси кўп тармоқли хўжалик мақомига эга.

«Йигитали» фермер хўжалигида пахта-ғаллачилик йўналишидан ташқари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис, боғдорчилик тармоқлари жадал ривожланмоқда. Яқинда фермер хўжалиги тасарруфида қуёнчилик кластери ташкил этилиб, туман ҳокимлиги захирасидан 11,8 гектар ер ажратилди.

— Ҳозирги кунда қуёнчилик кластерида Италиядан келтирилган 2,5 минг бош наслли қуёнлар парваришланяпти,-дейди фермер хўжалиги раҳбари Зоир Назиров. – Хўжалигимиз қошида қуён катаклари ва омухта ем ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилиб, «Ёшлар дафтари»га киритилган йигит-қизлар учун имтиёзли нархда етказиб берилмоқда.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?