Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

20:34 20 Июнь 2025 Жамият
200 0

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 20 июнь куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича 34-37 даража бўлган нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

21-22 июнь, дам олиш кунлари ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20-22 м/с га етиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 35 даража атрофида бўлади, 21 ва 22 июнь кунлари 37-40 даражагача кўтарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?