“COVID-19”нинг Хитой лабораториясидан тарқалгани ҳақида далиллар йўқ — АҚШ

02:29 05 Июнь 2021 Дунё
1273 0

Коронавирус Хитойдаги лабораториядан сизиб чиққандан сўнг бутун дунёга тарқалишини бошлаганлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ. Ушбу фикрларни АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти раҳбари Френсис Коллинз айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Fox News”.

Телеканал эфиридаги мутахассис лабораторияда биологик қурол сифатида “COVID-19” яратилгани ҳақида олдин келтирилган версияларга ишора қилди.

Унинг фикрига кўра, бу ушбу вирус геноми ҳақидаги маълум маълумотларга мос келмайди. Вирус Хитойнинг лабораториясидан хато туфайли тарқалиб кетган деган версия ҳақида гапирар экан, Коллинз гарчи бунга далил бўлмаса ҳам, у буни ҳеч қачон инкор қилмаганини айтган.

Шунингдек, у фавқулодда даъволар фавқулодда далилларни талаб қилишини таъкидлади.

АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти раҳбарининг таъкидлашича, вируснинг лабораториядан тарқалиши ҳақидаги гипотеза ғайриоддий бўлиб, уни тасдиқлаш учун далиллар зарур.

“The New York Times” нашри АҚШ разведка хизматларида коронавирус манбасини аниқлашда ёрдам берадиган баъзи маълумотлар мавжудлиги ҳақида ёзган эди.

Нашрнинг ёзишича, разведка ушбу ҳолат бўйича ҳали ўрганилмаган маълумотларни қўлга киритган ва уни яхшироқ таҳлил қилиш учун тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Газетага кўра, бу ерда гап Ухан шаҳридаги лаборатория ишчиларининг ҳаракати ва у ерда коронавирус вируси тарқалиши каби маълумотлар ҳақида кетмоқда.

Бундан ташқари, Оқ уй АҚШ иттифоқчиларидан лаборатория ва унинг иши тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун ўз иттифоқчиларининг разведка тармоқларига кириб боришини кутмоқда.

Аввалроқ, АҚШ разведкаси Ухан вирусология институтининг камида уч нафар олими 2019 йил ноябрь ойида оғир хасталикка чалинганлигини ҳақида далилларга эгалиги ҳақида маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?