“Covid-19”нинг дастлабки белгиси маълум бўлди. Кўпчилик бунга эътибор бермаслиги мумкин

Иллюстратив фото
Бурундаги қуруқлик ва безовталик ҳид ва таъм сезгисини йўқотишдан олдин ҳам коронавирус билан касалланганликни билдириши мумкин.
Бу испаниялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланди. Муаллифларнинг фикрига кўра, ушбу аломатларни “Covid-19”нинг дастлабки белгилари деб ҳисоблаш мумкин. Тадқиқот натижалари “medRxiv preprint” сайтида эълон қилинган.
Олимлар ўзларининг фаразларини тасдиқлаш учун “Covid-19”нинг енгил шакли бўлган 35 нафар беморлар гуруҳида тадқиқот ўтказдилар. Уларнинг 70 фоизга яқини касалликнинг дастлабки босқичида «ғалати ҳис» ва бурун қуришини айтишган. Ушбу аломатлар ўртача 12 кун давом этган ҳамда ҳид ва таъмнинг йўқолишига олиб келган. Бундай ҳолат гуруҳ иштирокчиларининг 80-85 фоизида қайд этилган.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу натижалар инфекцияни эрта аниқлашда, айниқса, аломатларсиз ташувчиларни ажратиб олишда жуда муҳимдир.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу жиҳатга эътибор қаратиш ҳозирги пандемия шароитида дунёнинг кўплаб минтақаларида тестларнинг етишмовчилигини ҳисобга олган ҳолда вирус тарқалишини самарали равишда чекловчи омиллардан бири бўлиши мумкин.
Муаллифлар ўз ишларини давом эттиришни режалаштиришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг