"Cоvid-19"нинг Буюк Британия штамми болаларда қандай аломатлар билан намоён бўлаётгани маълум қилинди

Фото: РИА Новости
Коронавируснинг Буюк Британия штамми болаларда бир қатор ўзига хос аломатлар билан кечмоқда.
“Express” нашри хабарига кўра, ушбу штаммга чалинган болаларнинг ярмидан кўпи чарчоқдан азият чекмоқда, аксарияти камгап ва одамови бўлиб қолмоқда.
«Болаларнинг 53 фоизи бош оғриғидан шикоят қилишди. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилди», дейишмоқда шифокорлар.
Таъкидланишича, 37 даражадан юқори ҳарорат болаларнинг деярли ярмида қайд этилган. Шунингдек, томоқдаги оғриқ ҳам инфекциянинг борлигини кўрсатиши мумкин.
Беморларнинг тахминан 35 фоизида иштаҳа йўқолиши кузатилган. Ўз навбатида, бу аломат аксарият ҳолларда бир ёшга тўлмаган чақалоқлар орасида кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи ўрталарида Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланганлиги ҳақида маълум қилинди. Унинг асосий хавфли томони бошқа штаммларга қараганда юқумлироқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг