“Cоvid-19”ни юқтириб олиш хавфи оила даврасида юқорироқ – олимлар

21:45 03 Декабрь 2020 Дунё
155 0

Хитойлик олимлар ўз-ўзини изоляция қилиш пайтида оила даврасида коронавирусни юқтириб олиш жамоат транспорти ёки кафеларга қараганда осонроқ, деган хулосага келишди. 

“Science” журналининг ёзишича, тегишли тадқиқот давомида мутахассислар томонидан хунанлик 1178 бемор ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

Натижаларнинг кўрсатишича, хасталикни юқтириб олиш хавфининг энг паст даражаси барча ҳимоя чоралари кўриладиган соғлиқни сақлаш муассасаларида, энг юқори даражаси эса қариндошларнинг кенг доираси билан мулоқот қилишда қайд этилган. Бу ўз навбатида, биргаликда яшаш жараёнида одамларнинг кўпинча бир-бири билан яқин алоқада бўлишлари билан изоҳланмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, “Cоvid-19” чалинган бемор бор оилада ҳар куни хасталикни юқтириб олиш эҳтимоли 10 фоизга ошади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?