Чуст туманида ноқонуний «майнинг ферма» ташкил этган шахс фош бўлди

09:47 26 Июль 2025 Жамият
217 0

Наманган вилояти Чуст туманида уйида ноқонуний «майнинг ферма» ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Х.Н. яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто — актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун 2 дона майнинг қурилмаларини ноқонуний улаган.

Бунинг натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 653 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер