Чуст инновацион ҳудудида тўқимачилик соҳасига инновациялар жорий этилмоқда

Чуст инновацион ҳудудида тўқимачилик соҳасига инновациялар жорий этилиб, “Чуст бренди” остида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
“Порлоқ Чуст Бренди” МЧЖ томонидан “Порлоқ пахта нави толасидан ҳамда йигириш жараёнидаги чиқиндилардан йигирувбоп тола ажратиб олиш асосида “Чуст бренди” остида янги трикотаж маҳсулотлари яратиш” лойиҳаси ишга туширилди.
Лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель ойида 1 137,9 млн.сўм миқдорида молиялаштирилган. Лойиҳа доирасида 10 та янги иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари жадал олиб борилмоқда.
Корхонада йилига 15,0 минг кг ҳажмдаги трикотаж тўқималаридан 27000 дона спорт кийимлари, 3000 дона аёллар жемпфери ёки 1,6 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, шу ернинг ўзида ишсиз аҳолини касбга ўргатиш бўйича ўқув маркази ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг