Чортоқда яна бир замонавий оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди

Фото: Халқ сўзи
Наманган вилояти Чортоқ туманида ишга туширилган ушбу бирламчи тиббий муассаса Қорабоғ ва унинг атрофидаги маҳаллаларнинг 3 мингдан зиёд аҳолисига хизмат кўрсатади. «Обод қишлоқ» Давлат дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилган иншоот учун 1 миллиард 30 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Бу ерда умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғуруқдан кейинги доя хизмати, ўндан ортиқ турдаги биохимик таҳлилларни ўтказиш бўйича лаборатория, профилактик эмлаш хизматидан фойдаланиш, муолажа даврида 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминланиш имконияти яратилди.
Айтиш керакки, Чортоқ туманида малакали тиббий хизматни аҳолига тобора яқинлаштириш борасидаги ишлар изчиллик касб этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг июль ойида мазкур ҳудудга ёндош «Қорамурут» оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилган эди. Яқин кунларда ичида «Сарой» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам янги ОШП ўз фаолиятини бошлайди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг