Чортоқда корхона раҳбарлари ва «Микрокредитбанк» масъуллари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириб юборди

19:42 03 Апрель 2021 Жамият
605 0

Чортоқ туманида таъминотчи корхона ва банк муассасаси масъуллари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Микрокредитбанк» Чортоқ филиали масъул шахслари таъминотчи корхона раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, 15 нафар фуқаро номидан «Х.Р.»фермер хўжалиги билан 226,1 млн сўм, «С.М.» МЧЖ билан 60 млн сўм, «Ч.Қ.» МЧЖ билан 40 млн сўм ва «Ч.Б.» МЧЖ билан 23 млн сўм имтиёзли кредитларни сохта ҳужжатлар орқали расмийлаштириб, фуқароларга маҳсулотларни етказиб бермасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?